Guloʻyin
"ГУЛЎЙИН" — ўзбек мумтоз рақсининг Фарғона мактабига мансуб "Катта ўиин" туркумидаги аёллар рақссюитаси. У асосан ашула жўрлигида, профессионал яллачи ва ҳаваскорлар томонидан ижро этилган. Айниқса Қўқонда кенг тарқалган. Сюитанинг мазмуни лирик ҳарактерда бўлиб, руҳий кечинмалар ифодаланган. " Гулўйин" дастлаб фироқ азоби, соғинишни, сўнгра кучли ирода, дадилликни ифодалайди, шодлик ва қувноқ ҳаётни улуғлайди. " Гулўйин" турларидан бирида ижрочининг қўл ҳаракатлари гул (гулсапсар, лола, бинафша)нинг очилиш пайтини ифодалайди. "Г" махсус миллий кийимда ижро этилади. "Гулўйин", "Гулўйин ялламаси", "Гулўйин жилвони" каби усуллари бўлиб, улар мазмуни, ижро усули билан бир-биридан фарқ қилади. 1927 йил Ус т а Олим Комилов ва Тамарахоним " Гулўйин"нинг ритмопластик усулидаги замонавий, оммавий ва доира зарблари остида тушиладиган якка саҳна рақсларини яратдилар. Бу рақсларда ўзбек аёлининг иффат ила йўғрилган гўзаллиги улуғланади. " Гулўйин" рақси янгича талқин ва костюмда "Фарҳод ва Ширин" (Хуршид асари; композиторлар В. Успенский, Г. Мушел) мусиқали драмасига киритилган ва 1937 йил Москвада бўлиб ўтган биринчи ўзбек санъати ва адабиёти декадасида намойиш этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |