Гулсапсар (Ирис согдиана) — гулсапсардошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Гулсапсар кўп тарқалган ўсимлик бўлиб, унинг бир неча юзлаб навлари мавжуд. Улар гулларининг ранги, ҳажми ва шаклли бўйича фарқланади. Шулардан бири дурагай гулсапсардир. Унинг бўйи 30—50 см. Барглари қиличсимон ёки кенг-қалами, эни 1,3 см. Гулқўрғони йирик (диаметри 8—15 см), тўғри, чиройли, узун баргсиз гулбандларда бир нечта (5—9 та) дан жойлашади. 2— 3 гули бир вақтда очилади, хушбўй ҳидли. Ранги оқ, сариқ, пушти, хира қизил, зангори, бинафша ва б. тусда бўлади. Кўсаги чўзиқ, 6 қиррали, уз. 2—4 см, учида кўсакнинг ярмига тенг келадиган тумшуқчаси бор. Гулсапсар тарқалган жойига (денгиз сатҳидан қанча баландликда жойлашганига) қараб апрел дан июннинг бошига қадар гуллайди. Гулсапсар 3—4-йилда илдизпояни бўлиб экиш йўли билан ҳамда уруғидан кўпаяди (ёввойи турлар). Баҳорда — кузда эқилади. Гулсапсар адирларда ва тоғларда, сернам ерларда ўсади. Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида кенг тарқалган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил


эн:Ирис_ҳалопҳила_вар._согдиана