Gulsara Yoqubova
Гулсара Ёқубова (1937.15.4, Урганч) — Ўзбекистон халқ артисти (1999). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1963). Болаликдан хоразм лапар, қўшиқ ва рақсларини ижро этиб, турли кўрик-танловларда, шу жумладан 6 Жаҳон ёшлари фестивалида қатнашган (1957, Москва). Ўзбек давлат филармонияси қошидаги Хоразм ашула ва рақс ансамблининг яккахон хонандаси (1957—59), Муқимий театрида хор хонандаси ва актриса (1959—68), "Лазги" ансамблида яккахон хонанда (1968й.дан) ва унинг директори (1994-йилдан). Саҳнада Саломат ("Тошболта ошиқ"), Жонсулув ("Жон қизлар"), Шакарой ("Ишкинг билан") каби ролларни ижро этган. Консерт репертуаридан асосан хоразм лапар ва қўшиклари, шунингдек, ўзбек бастакорлари асарлари ўрин олган: "Бобойжоним" (А. Отажонов), "Ёшлар валси", "Милиционер ёрим бор", "Далалар сўлимсўлим" (М. Мирзаев), "Хива дилбари" (М. Юсупов), "Омономона геддик" (Р. Курбонов) ва б. Гулсара Ёқубова Арка момо ролида ("Арка момонинг ният китоби" мусиқий томошаси).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |