Гулшан Алимардонова (2006-йил 19-январда туғилган) – ўзбекистонлик каратечи, БРИCС ўйинлари, МДҲ ўйинлари, Ислом бирдамлиги ўйинлари, Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати совриндори. Ўзбекистон тарихида илк маротаба аёллар орасида карате бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган[1][2][3].

Гулшан Алимардонова
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 2006-йил 19-январ (2006-01-19) (20 ёш)
Спорт
Мамлакат Ўзбекистон
Қайси спорт Карате
Спорт мукофотлари
Карате бўйича жаҳон чемпионати
Олтин Қоҳира 2025 Кумите −50 кг
Карате бўйича Осиё чемпионати
Олтин Тошкент 2025 Кумите −50 кг
Олтин Ханчжоу 2024 Кумите −50 кг
Ислом бирдамлиги ўйинлари
Кумуш Ар-Риёд 2025 Кумите −50 кг
БРИКС ўйинлари
Олтин Ганжа 2025 Кумите −50 кг
МДҲ ўйинлари
Кумуш Қозон 2025 Кумите −50 кг

Фаолияти

2024-йил июн ойида Алимардонова БРИCС ўйинларида иштирок этиб, кумите −50 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган. Олтин медал учун баҳсда Ю Хиэга мағлуб бўлди[4]. Сентабр ойида эса Карате бўйича Осиё чемпионатида қатнашиб, кумите −50 кг йўналишида олтин медални қўлга киритди. Финал беллашувида Ҳсиао Юн-ченни мағлуб этди[5][6].

2025-йил май ойида Карате бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиб, яна бир бор кумите −50 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Финал баҳсида у Шаҳмаларани Чандранни мағлуб этди[7][8]. 2025-йил октабр ойида МДҲ ўйинларида иштирок этиб, ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди[9]. 2025-йил ноябр ойида Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этиб, финал баҳсида Сара Баҳманяр билан жангда мағлуб бўлди ва кумуш медални қўлга киритди[10]. Ўша ойнинг охирида у Карате бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиб, аёллар ўртасидаги кумите 50 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Финал баҳсида Шаҳмаларанини мағлуб этди[11][12]. Шу тариқа у кумите йўналишида жаҳон чемпиони бўлган илк ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди[13][14].

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистонлик аёл каратечи тарихда илк бор жаҳон чемпиони бўлди“ (уз). Дарё.уз. Қаралди: 2025-йил 1-декабр.
  2. ↑ „Гулшан Алимардонова — Ўзбекистон аёл каратечиси ҳақида“ (уз). Хабар.уз. Қаралди: 2025-йил 1-декабр.
  3. ↑ „Гулшан Алимардонова — Ўзбекистон аёл каратечилари орасида илк жаҳон чемпиони бўлди“ (уз). Юз.уз. Қаралди: 2025-йил 1-декабр.
  4. ↑ „БРИCС Гамес: Сеcонд Cомпетитион Дай Ресулц“. БРИCС Спорц Гамес (2024-йил 15-июн).
  5. ↑ „Жапан Топ Медал Табле оф АКФ Сениор Чампионшипс ин Ҳангзҳоу ас Теамс Қуалифй фор Карате Wорлд Cуп“. Wорлд Карате Федератион. Қаралди: 2024-йил 28-сентябр.
  6. ↑ „2024 Асиан Карате Чампионшипс-Ресулц“. Wорлд Карате Федератион. Қаралди: 2024-йил 28-сентябр.
  7. ↑ „Финалисц Деcидед он Аcтион-Паcкед Опенинг Дай ат 2025 АКФ Сениор Чампионшипс ин Ташкент“. Wорлд Карате Федератион (2025-йил 24-май). Қаралди: 2025-йил 25-май.
  8. ↑ „Шаҳмаларани Cлинчес Силвер Ат Асиан Карате Чампионшипс Ин Ташкент“. Бернама (2025-йил 25-май).
  9. ↑ „Тҳе Узбекистан делегатион wон 14 медалс ат тҳе CИС Гамес“. Замин.уз (2025-йил 4-октябр).
  10. ↑ „2025 Риядҳ: Ираниан wомен карате атҳлетес wин голдс“. Теҳран Тимес (2025-йил 12-ноябр). 2025-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 3-декабр.
  11. ↑ „(УПДАТЕД) Шаҳмаларани деливерс Малайсиа'с фирст wорлд карате силвер ин 11 еарс“. Неw Страиц Тимес (2025-йил 30-ноябр).
  12. ↑ „Отҳер Спорц: Шаҳмаларани cан станд талл деспите сеттлинг фор силвер он wорлд стаге“. Тҳе Стар (2025-йил 30-ноябр).
  13. ↑ „Гулшан Алимарданова беcомес Узбекистан’с фирст фемале кумите wорлд чампион“. Газета.уз (2025-йил 2-декабр).
  14. ↑ „Гулшан Алимарданова беcаме тҳе фирст Фемале Wорлд Чампион амонг Узбекистан'с карате атҳлетес“. Юз.уз (2025-йил 1-декабр).

Ҳаволалар