Гулшан ул-мулук (Ҳукмдорларнинг гулзори) — номли тарихий асар, муаллифи ХВИИИ аср 70-йиллари — ХИХ аср 30-йиллари тарихчиси Муҳаммад Яъқуб Бухорийдир.

Тарихи

Муҳаммад Яъқуб Бухорий Амир Дониёлбийнинг ўн иккинчи ўғли бўлиб, бошқа бир исми Кенжа Алибек туғилган йили ва вафоти маълум эмас. Н. Д. Миклухо-Маклайнинг фикрича ХВИИИ асрнинг 70-йиллари ХИХ асрнинг 30-йилларида яшаган. Асар форс тилида ёзилган бўлиб, Шарқ тарихининг исломнинг дастлабки йилларидан то Амир Насруллогача (1827—1860) бўлган даврини ўзида акс эттиради. „Гулшан ул-мулук“ асари ўзининг содда баёни, аниқ сана ва фактларга бойлиги билан ажралиб туради. Айниқса манбада манғитлар ва улар билан қардош бўлган бекларга оид шажаравий маълумотлар бошқа манбаларда бундай тўлиқ учрамайди[1]. Асар анъанага кўра, Муҳаммад пайғамбар давридан бошлаб, биринчи манғитлар даври ҳукмронлиги давригача бўлган умумий тарих ҳақида қисқача маълумот берилган. Асарнинг сўнгги қисмида Шайбонийлар давридан то 1830-йилгача бўлган давр тарихи, Амир Насруллохонинг Бухоро тарихи учун олиб борган курашлари тўғрисида маълумотлар мавжуд. Асарда Шайбонийлар, Аштархонийлар ва Манғитлар даврига мос равишда боблар қўшилган. Асосий эътибор Манғитлар даврини ёритишга бағишланган. „Гулшан ул-мулук“ асарининг икки таҳрири маълум бўлиб, бирида Амир Ҳайдар ҳукмдор эканлиги муқаддимада келтирилган. Иккинчи таҳрирда эса, Бухоро ҳукмдори сифатида — Амир Насруллохон тилга олинади. Ўзбекистон Республикаси ФА Шарқшунослик институтида „Гулшан ул-мулук“нинг 4 та қўлёзма нусхаси мавжуд. Асарда Бухоро амирларидан Дониёлбий оталиқ, Амир Шоҳмурод, Амир Ҳайдар ва Амир Насрулло давридаги сиёсий воқеалар муаллиф кўрганлари асосида ёзилган[2].


Манбалар

  1. ↑ Зияева Д. Ўзбекистон тарихига оид манба ва тадқиқотлар (ХИХ—ХХ аср бошлари) монография. Тошкент: Нурафшон бусинесс, 2020 — 456-бет. 
  2. ↑ Масъул муҳаррир Ҳабибуллаев Н.Н. Ўзбекистон тарихи (хрестоматия) 3-жилд. Тошкент: Фан ва технология, 2014 — 380-бет.