Gulshani roz
"Гулшани роз" („Сир гулшани“) — Шайх Маҳмуд Шабустарийнинг тасаввуфга оид асари. Замонанинг машҳур фозил ва адиби Амир Сайид Ҳусайн Ҳусайний Ҳиравий саволларига жавоб тарзида 1317-1318-йилларда ёзилган. Ҳажман 1000 байтдан иборат. Асарга кўплаб шарҳлар ёзилган. Энг машҳури Шайх Муҳаммад Лоҳижий (Муҳаммад бин Яҳё Лоҳижий Нурбахший Гилоний) қаламига мансубидир. Лоҳижий ўз шарҳини „ Мафотих ул-эъжоз“ („Мўъжизалар калитлари“) деб атаган. Алишер Навоий ушбу асар номини "Насойим ул-муҳаббат"да Маҳмуд Шабустарий билан боғлиқ бобда ҳамда "Мажолис ун-нафоис"да Абулқосим Бобур севиб мутолаа қилган асарлардан бири сифатида тилга олади[1][2][3].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |