Gulshaniy
Гулшаний (тахаллуси; асл исми Мулла Муҳаммад Содиқхожа) (1861 — 1910) — бухоролик тарихчи, шоир. Бухоро амирлигининг тарихий географиясига оид "Тарихи Ҳумоюн" асарини яратган. Г. ўз асарида амирликнинг ҳар бир вилоятида нечта шаҳар, қасаба, қишлоқ борлиги, аҳолиси ҳақида ёзади. Масалан, Шаҳрисабз ш. ҳақида шаҳар икки қатор девор билан ўралгани, шаҳар деворининг 3 дарвозаси (Китоб, Чармгарон, Қарши) борлиги, Қарши дарвозаси яна Лаълистон ҳам деб аталиши, дарвозадан бир ярим чақирим ерда амирнинг Лаълистон деб аталувчи чорбоғи бўлгани, шаҳарда 45 Мадраса, 64 масжид, 4 хонақоҳ, икки ҳаммом, 15 карвонсарой бўлганлиги айтилади. Ҳар вилоят, шаҳар, қасаба аҳолисининг сони ва уларнинг машғулоти ҳақида ҳам маълумот берилади. Асар Тожикистон Фанлар академияси СҲИ қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Рус тилига таржима қилинган. Г. шеърлари ХХ аср бошларида Бухорода тузилган тазкира ва баёзларга кирган.
| Гулшаний |
|---|
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |