Gulshira
Гулшира, нектар — ўсимликнинг шира безларидан чиқадиган ширин суюқлик. Шира безлари кўпинча гулнинг ичида, камдан-кам барг бандида, барг четларида, ёнбаргларда ва гулёнбаргларда жойлашади; улар ғудда, бўртмача, чуқурча, ҳалқача, тарновча шаклларида бўлади. Гулширамураккаб модда бўлиб, қанднинг сувдаги эритмаси (глюкоза, фруктоза, саҳароза)дан иборат. Унинг таркибида кўп миқдорда спирт (манит), декстринга ўхшаш бўёвчилар, азотли ва ароматик моддалар, минерал тузлар, кислота ва ферментлар бўлади. Гулширачетдан чангланишни таъминлайдиган асалари ва б. ҳашаротлар (ари, тукли ари, капалаклар) учун овқат ҳисобланади. Ўсимликнинг Гулшираажратиш жараёни кўп жиҳатдан унинг ёши, гуллаш фазаси, кеча-кундузга, ҳаво ҳарорати ва намликка боғлиқ (мас, ғўзанинг ҳар бир гули бир кеча-кундузда ўртача 8,08 — 12,32 мг Гулшираишлаб чиқаради). Таркибида кўп миқдорда шираси бўлган ўсимликда нектар ажралиши фотосинтезга боғлиқ. Шунинг учун унга қуёш нури зарур. Бундан ташқари турли вақтда ёки турлича ўсимликлардан йиғилган Г.да қанд миқсори бир хил бўлмайди. Бу эса уларнинг сифат жиқатидан бир-биридан фарқ қилишига олиб келади. Асалари организмида қайта ишланган Г.дан асал ҳосил бўлади.
Лутфулла Абдураҳмонов.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |