Гулсумайи Даврона, баъзан, Гулсумаи Даврон (узб. جولسوماي دافرونا, Гулсумайи Даврона)(тўлиқ исми - Гулсумаи Даврона бинти Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башир ибн Хорун ат-Термизий) - тахминан Х аср бошларида ҳозирги Ўзбекистон републикаси Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри яқинига мос келувчи „Қирққиз“ (араб.أربعين فتاة) аёл-қизлар дорул-ҳикмаси раҳбари. ИХ ўрталари- Х бошларида яшаб ўтган.

Қариндошлари

Отаси - Ҳаким Термизий, улуғ мутафаккир, олим ва маънавият пешволаридан бўлган. Гулсумайи Даврона кичиклигидан отасининг тарбиясида ўсиб улғаяди ва бу унин келгусидаги ҳаётига жуда катта таъсир қилади. Фаридиддин Атторнинг таърифлашича, ҳаким Термизий "илм-у фан соҳасида комил, шариат ва тариқатда мужтаҳид эрди. Ул олами Раббоний бўлиб, умматнинг ҳакими эди. Бағоят ҳикмай соҳиби бўлганидан, у зотни „Ҳаким ул-Авлиё“ деб аташарди..."[1] Ал-Ҳаким ат-Термизий ўзидан кейин 400дан ортиқ асар қолдирган. Ундан 57таси бизга қадар етиб келган. Унинг номи илмий ва эътиборли, машҳур тасввуфий манбааларда уни „олим ва ориф зот“ сифатида эҳтиром билан эсланади. Хусусан, Фаридиддин Аттор ва Алишер Навоий каби ижодкорлар, ўзларининг асарларида уни ёдга олади, алоҳида ёндашиб, биографиясини чуқур кўрсатиб беришга ҳаракат қилди[2][3] аллома Абу Абдураҳмон Суламий ўзининг асарларида унинг ҳиктамли сўзлари келтириб ўтади.[4]

Термиздаги "Қирққиз" дорул-ҳикмасида сақланиб қолган битиклардан аниқланишича, Гулсумайи Девона умри давомида кўплаб илмий-диний асаркар, рисолаларни таҳлил эдган. Жумладан, „Шарҳу илм ат-тибб ал-Ҳакимия“ ҳамда „Тарбияи одоби зан“ („Аёллар одоби тарбияси“) китоблаирни тасниф қилган.[5]

Турмуш ўртоғи - Самон Ашур ибн Саййид Шарофуддин ибн Ҳамза Ҳофиз (араб. صمون عاشور بن سيد شرف الدين بن حمزة حافظ), диндор аллома , „Кокилдор ота“ номи билан машҳур бўлган Шайх Шарофуддин ибн Ҳамзанинг ўгли бўлган. Самон Ашур „Шажарат ул-кабир“ (араб. شجرة الكبير - маъноси „Катта дарахт“) китобининг муаллифи бўлган

"Қирққиз" дорул-ҳикмаси ҳақида

Сурхондарё вилоятида 2004-йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Қирқ қиз” хайрия ма’навият ва ма’рифат маркази директори Гулсум Хўжамшукурова “Қирқ қиз” мақоласида ушбу ноёб Дорул ҳикма қоидалари, унинг ичидаги сирлар, қал’а, қирқ далада қирқ имтиҳон, қирқ шаҳардан келган қирқта қиз шиори ҳақида сўзлаб беради. Жумладан, Қирқ Қиз қал’аси фаолияти ҳақида қуйидаги ма’лумотлар келтирилган: “Қал’а мудираси Муҳаммад ал-Ҳаким ат-Термизийнинг қизи Гулсумаи Даврона бинт ал-Ҳаким Ҳакимия тариқатини ўрганиш ғоясини илгари сурган. Ўшаерда ўзи тенги қизлар билан машҳур шайхларнинг асарларига шахсий фикрини билдириш, уларни муҳокама қилиш билан банд бўлишган. Гулсумаи Даврона ўз даврининг энг машҳур мадрасаларига ўқишга кирди, имтиҳонлардан ўтди ва мадрасада таълим бера бошлади."[6].

Шунингдек, Муҳаммад ал-Ҳакимнинг қизи, Қирқ қиз мураббийи Гулсумаи Даврона бинти Муҳаммаднинг ўзи шундай дейди: “Қирқ қиз қал’асининг қурилиши, мақсади ва фаолияти ҳақида ат-Термизий Аҳмад Устурлабий ас-Сағоний ат-Термизий “Илм ун-Нужум” китобида келтирган. У шундай дейди: “Илмни эгаллаш осон эмас, зотан, уни ўқувчига етказиш ундан-да мушкулдир.  Биров сизни тиббиётга ўргатиб қўя олмас, сиз ўзингиз изланинг, илмга интилинг, ўқинг, ўрганинг. Ҳар бир кундан унумли фойдаланинг, ҳар бир ишни қунт билан бажаринг. Илм - гўёки қозондаги овқат кабидир, уни яхшилаб пишириш керак, акс ҳолда, қозон юзида бемаза, яроқсиз, ейишга арзимас таом пайдо бўлур. Илмига амал қилмаган одам бошини йўқотади. Сиз қазаётган қудуқ кейинги авлодга шўр сув бермасин. Агар биз авлодларга шўр сув қолдиражак бўлсак, авлодлар бизни зинҳор кечирмас.»[7].

Г.Хўжамшукурованинг ёзишича, 2001—2004-йилларда Сурхондарё вилояти ва республика матбуоти, телевидениесида Қирққиз қўрғони, Қирққиз дорул-ҳикмаси, Гулсумаи Даврона ҳақида 300 дан ортиқ мақола, теле ва радиоэшиттиришлар, чоп этилди. Марказ томонидан “Қирққиз ва ўттиз олти мунажжим” каби китоблар нашр этилган.[8]

Вафоти

Гулсумайи Даврона милодий Х асрнинг биринчи ярмида вафот этган бўлиб, қабри ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятининг Денов тумани, Бандихон сойи яқинидаги Оқрўмол ота қабристонида жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ Фариддидан Аттор - „Тазкират ул-авлиё“.
  2. ↑ Алишер Навоий - „Насойим ул-муҳаббат“ 1496-й.
  3. ↑ Фариддидан Аттор - „Тазкират ул-авлиё“. [Мирзо Кенжабек таржимаси]. - Т., 1997.
  4. ↑ Манозил ул-ибод. - Т., 2003; Абу Абдураҳмон Суламий. Табақот ус-суфия. Миср, 1974. 217-220-б.
  5. ↑ Гулсум Хўжамшукурова. "Термиздаги „Қирққиз“ дорул-ҳикмаси". Тошкент, 2017
  6. ↑ Хўжамшукурова Г. „Қирққиз“ мақоласи: „Аҳмад Устурлобий ас-Сағоний ат-Термизий: Илм ун-нужум“, “Устоз ал-Ҳаким ат-Термизий” ва “Қирққиз” боблари. .
  7. ↑ Ҳамроэв К. 2010. „Қирқ Қиз қал'аси сирлари“
  8. ↑ Барно Анварова. „ТҲЕ ҲИСТОРИCАЛ РОЛЕ ОФ ТҲЕ КИРК КИЗ ФОРТРЕСС ИН ТҲЕ ЭНЛИГҲТЕНМЕНТ ОФ WОМЕН ИН СУРКҲАНДАРЙА“. Тошкент, 2021.