Гулузорим – Алишер Навоийнинг „Этмиш мени“ радифли муҳаммасига Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов басталаган ашула. Асосий матн бандлари орасида „гулузорим воей, раҳм айла нигорим“ каби жумлалар такрорланиб ўқилгани учун „Гулузорим“ деб номланган. „Эшвой“ номли чолғу куйи, шунингдек, Шашмақомдаги Рост мақоми таркибидаги Савти Ушшоқ шўбаси асосида яратилган. 3/4 ўлчовли ҳаракатчан тароналар усулида ижро этилади. Даромад қисмида Уззол шўбаси оҳангларидан, Дунарсдан кейин келадиган авж қисмида эса турк авжидан ижодий фойдаланилган. Турли йилларда „Гулузорим“ни Ортиқхўжа Имомхўжаев, Ориф Алимаҳсумов бадиий таъсирчан тарзда ижро этишган. Чолғу куй сифатида ҳам ижро этилади[1] .

„Гулузорим“
Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов ашуласи
Жанр ашула
Қўшиқ муаллиф(лар)и Алишер Навоий, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Гулузорим“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар