Gulxan
"ГУЛХАН" — адабий-бадиий, безақли болалар журнали. Муассислари: Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати. Ойда 1 марта чиқади. Дастлаб "Ёш куч" (1929 — 41) номи билан чиққан, 1941 — 45 йиллардаги уруш сабабли жур.ни чоп этиш вақтинча тўхтатилган. Сўнгра "Пионер" (1952 — 57) номи билан нашр қилинган. 1957 йилдан ҳозирги номда. "Г" саҳифаларида Ўзбекистон болалари ҳаёти, уларнинг орзу-интилишлари, шунингдек, бадиий адабиёт, санъат, халқ оғзаки ижоди, турли спорт ўйинлари мунтазам ёритилиб борилади. "Гулхан" кутубхонаси сериясида болалар ижодидан китобчалар ҳам чиқарилади. Жур.га турли йилларда Ғани Жаҳонгиров, Жуманиёз Жабборов, Тўлқин Козоқбоев, Худойберди Тўхтабоев, Абдулла Орипов, Сафар Барно ва б. муҳаррирлик қилишган. Адади 70000 (2002). Муҳаррири Омон Матжон (2002 йилдан).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |