Гулхайри (Алтҳаэа) — гулхайридошларга мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар туркуми. Европа ва Осиёнинг ўрта минтақаларида 12 тури ўсади. Ўзбекистонда гулнингнинг битта экма ва 7 та ёввойи тури бор. Гулҳайридошлар тўқайларда, суғориладиган майдонларда ва бошқа ерларда учрайди. Гуллари тўғри, 5 бўлақли, икки жинсли. Гулҳайри гули доривор, манзарали ўсимлик, ундан бўёқ олинади. Ўзбекистонда Г.нинг А. росеа тури манзарали ва доривор ўсимлик сифатида кўп эқилади. Пояси 1,5—2 м, йўғон, туклар билан қопланган. Барглари 3—7 бўлақли, узун бандли. Гуллари якка-якка ёки 2—3 тадан барг қўлтиғида ва поя ичида ўрнашган. Тожбарглари қат-қат жойлашган.

Июн—авг.да гуллаб, июл—сент.да уруғлайди. Тожбаргларидан вино, сирка ва б.га ранг беришда ҳамда тери, шойи ва жун кабиларни бўяшда фойдаланилади. Г.нинг А. офfi cиналис тури доривор ўсимлик сифатида тиббиётда фойдаланилади. Унинг илдизидан тайёрланган суюқ экстракт нафас йўллари касалликларида (айниқса болаларда) балғам кўчириш, кўкракни юмшатиш учун ва яллиғланишга қарши, меъда-ичак касалликларида эса ўраб олувчи дори сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил