Гулхайридошлар

Гулхайридошлар (Малваcеаэ) — икки паллалилардан айритожлиларга мансуб ўт ва буталар оиласи. Барглари панжасимон ўйма. Гуллари актиноморф, икки жинсли, йирик, оқ, сариқ ёки пушти. Косачаси икки кават. Чангчилари жуда кўп, ипчалари туташ. Уруғчиси битта. Меваси кўпчилигида кўсак. Ер юзида 70 га яқин туркуми ва 900 тури бор. Кўп тропик ва субтропик раёнларда тарқалган. Булардан гулхайри, бо'ритароқ,ғўза, каноп, тугмачагул, пахтагул, гулҳамишабаҳор кенг тарқалган. Ўзбекистонда 7 туркуми ва 27 тури ўсади. Уларнинг кўпидан тола олинади, дори тайёрланади. Манзарали ўсимлик сифатида экилади. Ўзбекистонда гўзанинг 3 тури етиштирилади.

  • Жайдари гўза; ко'саклари майда, толаси малларанг,қисқа ва даг'ал, Ватани Африка.
  • Мексика гўзаси ёки оддий г'о'за
  • Миср гўзаси ёки Барбадосс г'о'заси.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил