Гумашта - 1) ХХ аср бошларига қадар Туркистонда катта савдогар бойларнинг жойларда савдо ишларини олиб борувчи ишончли кишиси, вакили. У йирик савдогарлар ва савдо фирмаларидан насияга олган газлама ва б. саноат моллари билан савдо қилган; 2) бирор кимсанинг қўллаб-қувватлаши билан муайян амалга тайинланган шахс.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил