Gumbaz madrasa
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Гумбаз мадраса — Андижон вилоятидаги меъморий ёдгорлик (1872). Бош тарзидаги ёзувда маҳаллий бой Абдулҳамидҳожи буюртмаси асосида Буваназар ўғли Қурамбой раҳбарлигида қурилгани қайд этилган. Мадраса дастлаб икки қаватли, чортоқ тархли ҳужралар, масжид ҳамда дарсхона ва атрофи девор билан ўралган кичик ҳовлидан иборат бўлган (пештоқ-гумбазли бино ва икки қаватли ҳужралар сақланган). Бош тарзи бурчакларига безакдор мезана — гулдасталар қурилган. Дарвозахона ва ҳужралар томи гумбаз билан қопланган. Пештоқининг икки ёнидаги ҳужралар тепасидаги айвонлар шифти ҳовузақли. Пештоқ безакдор панжарали равоқлар тизмаси билан, усти эса кунгирадор безак билан якунланиб, икки ёнига устунгўшалар ишланган, ганч ва гириҳ нақш билан пардозланган. Равоқсимон, токчалари ичида ҳуснихат арабий ёзувлар, гулдор нақшлар ҳамда мадрасани таъмирлаган (1914) уста Сўфихон номи сақланган.
| Мадраса | |
Гумбаз мадраса
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Андижон вилояти |
| Шаҳар | Андижон |
| Мактаб йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Давлат мулки |
| Мадраса тури | Ўрта |
| Меъморий услуб | Ўрта Осиё меъморчилиги |
| Бинокор | Қурамбой ибн Буваназар |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Абдулҳамид Хўжа |
| Асосий сана: 1872-йил
| |
| Мақоми | Давлат ҳимоясида[1] |
| Ҳолати | амалдаги |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
