Gumin kislotalar
Гумин кислоталар (лотинча: ҳумус -ер, тупроқ) – табиий маҳсулотлар (торф, қўнғир кўмир, тошкўмир ва бошқалар)дан ишқорларнинг сувдаги эритмаси ёрдамида ажратиб олинадиган органик моддалар; табиатда ўсимлик қолдиқларидан ёки тошкўмир ва бошқалар органик маҳсулотларнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўлади. Торф хилига, шунингдек, унинг чириши даражасига қараб Гумин кислоталар ҳар хил миқдорда учрайди.
Чўкмай, эритмада қолган органик моддалар фулвокислотал ар деб аталади. Чўккан Гумин кислоталардан спиртда эрийдиган гиматомелан кислоталар ҳамда эримайдиган қолдиқ – гумус кислоталар ажратиб олинади. Кимёвий тузилишига кўра Гумин кислоталар юқори молекуляр (мол. м. 1300—1500) конденсирланган ароматик бирикмалар бўлиб, уларда фенол гидроксиллари, карбоксил, карбонил ва ацетогуруҳлар, оддий эфир боғлари ва бошқалар борлиги аниқланган. Элементар таркиби: 50—70% С, 4-6% Н, 25-35% О.
Гумин кислоталар нефт ва газ қавзаларини казишда ювувчи суюқликлар компоненти, аккумуляторлар тайёрлашда кислотабардош тўлдиргичлар, тупроқ тузилишини яхшилашда, ўсимликларнинг ўсишини тезлаштирувчи модда, органик-минерал ўғитлар ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг тери касалликларини даволашда антисептик модда сифатида қўлланади.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Гумин кислоталар“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |