Gunafshadoshlar
Гунафшадошлар оиласи (Виолаcеаэ ) -икки уруғ паллали ўсимликлар оиласи. Тропик ва субтропик минтақаларда кенг тарқалган. Тахминан 16 туркум ва 850 тур киради. Улар бир йиллик ва кўп йиллик ўт, бута, чала бута ҳамда паст бўйли дарахт шаклида бўлади. Барглари асосан бутун ва навбат билан жойлашган. Гуллари битта ёки иккитадан бўлиб, барг қўлтиғидан чиқади; актиноморф ёки зигоморф. Косачаси ва тожбарглари — 5 тадан. Пастки тожбаргларининг остки қисми пихага айланади. Чангчиси — 5 та, уруғчиси 2 — 5 та. Тугунчаси устки ва бир уяли. Ўзбекистонда бинафша туркумига мансуб турлари ўсади. Айрим турлари баҳорда очиладиган хушманзара ўсимлик сифатида экилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |