Гундишопур (Паҳлавийча:𐭥𐭧𐭩𐭠𐭭𐭣𐭩𐭥𐭪𐭱𐭧𐭯𐭥𐭧𐭥𐭩, Wеҳ-Андиōк-Šāбуҳр; форсча: ‎‎) Сосонийлар давлатининг интеллектуал маркази ва ўз академиясига эга, шаҳаншоҳ Шопур И асос солган шаҳар. Гундишопурда ўқув шифохонаси, кутубхона ҳамда олий таълим маркази бўлган. Унинг ўрни Дизпулдан 14 км жануби-шарқда, ҳозирги Эроннинг жануби-ғарбидаги Хузистон устони Шуштар йўлигача бўлган Шоҳобод қишлоғидан жанубдаги кенг харобаларда деб топилган.

Гундишопур
  • 𐭥𐭧𐭩𐭠𐭭𐭣𐭩𐭥𐭪𐭱𐭧𐭯𐭥𐭧𐭥𐭩
  • گندی‌شاپور

Гундишопур харобалари
Gundishopur is located in Iran
Gundishopur
Иран ҳудудида кўрсатилган
Муқобил номлар Wеҳ-Антиёк-Шапур
Манзилгоҳ Хузистон, Эрон
Минтақа Эрон платоси
Координаталар 32°17′Н 48°31′Э / 32.283°Н 48.517°Э / 32.283; 48.517
Тури манзилгоҳ
нинг офқиснми Сосонийлар давлати
Тарих
Ташкил этилган Милодий 3-аср
Даврлар Сўнгги антик даврдан ўрта асрларга қадар
Маданиятлар Эронийлар, оромийлар, юнон-римлар
Макон қайдлари
Вазият хароба ҳолатида

Араблар Эронни фатҳ этгач, шаҳар таназзулга юз тута бошлади ва 638-йилда мусулмонларга таслим бўлди. Бироқ ислом даврида ҳам муҳим марказ бўлиб қолди. Саффорийлар сулоласи асосчиси Яъқуб Ибн Лайс Ас-Саффор 879-йилдаги тасодифий ўлимидан уч йил аввал Гундишопурни ўзининг қароргоҳига айлантиради. Унинг қабри шаҳардаги энг диққатга сазовор жойлардан бирига айланади[1].

Номланиши

Ўрта форс тилидаги Гондēšāпūр (ёки Гундēšāпūр) сўзи форсча wандēw Šāпūр (маъноси Шопур томонидан сотиб олинган) жумласидан[2] ёки Гунд-дēз-и Шāпūр (маъноси Шопурнинг ҳарбий қал’аси) жумласидан[3][4] ё Wеҳ-Андиёк-Шāпūр (маъноси Шопур Антиохиясидан яхшироқ) жумласидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Янги форс тилида گندی‌شاپور Гондēшāпūр шаклида танилган.

Классик сурёний тилида шаҳар ܒܝܬ ܠܦܛ Бēтҳ Лапаṭ[5], юнон тилида Бендосабора, арабча эса جنديسابور Жундайсāбūр шаклида учрайди.

Гундишопурнинг юксалиши

256-йилда римликларнинг Антиохиясини забт этган сосонийлар шаҳаншоҳи Шопур И Суза ва Шуштар орасида Гундишопур шаҳрига асос солади. Рим ҳарбий асирларини жойлаштириш жойи сифатида қурилган шаҳар, кейинчалик сосонийлар шоҳларининг қишки қароргоҳига ва Хузистон вилоятининг марказига айланади[6][7][8]. Гундишопур Суза, Карка д-Ледан ва Шуштар билан бирга вилоятнинг тўртта асосий шаҳарларидан бири эди[8]. Гундишопурда асосан насронийлар истиқомат қилган ва Бет Ҳузаенинг Шарқ-Сурия метрополитан маркази сифатида хизмат қилган[7].

Аксарият олимлар Ардаширнинг (Артаксекс) ўғли Шопур И император Валериан бошчилигидаги Рим қўшинини мағлуб этганидан кейин шаҳарга асос солган деб ҳисоблашади. Гундишопур гарнизон шаҳар бўлиб, кўплаб Рим ҳарбий асирлари жойлашган. Шопур И Гундишопурни о'з пойтахтига айлантирган.

Шопурнинг хотини, Аврелианнинг қизи у билан бирга пойтахтда яшаган. У ўзи билан шаҳарда жойлашган ва Гиппократ тиббиётидан дарс берган икки юнон табибини олиб келган.

489-йилда Эдессадаги Несториан диний ва илмий маркази Византия императори Зенон томонидан ёпилди ва Нисибис мактаби[9] ёки Нисибин мактабига айлантирилди, кейин эса Хузистоннинг Гундишопур шаҳрида дунёвий факултетлари билан Форс ҳукмронлиги остига о'тказилди. Бу ерда олимлар 529-йилда Юстиниан И томонидан Афинадан қувғин қилинган бутпараст файласуфлар билан биргаликда тиббиёт, астрономия ва математика бўйича муҳим тадқиқотлар олиб борди[10].

Айнан сосонийлар подшоҳи Хусрав И Ануширвон „Ўлмас“ (милодий 531-579), юнонлар ва римликлар орасида Чосроэс номи билан машҳур бўлган, ҳукмронлиги даврида Гундишопур тиббиёти ва билимдонлиги билан машҳур бўлган. Хусрав И турли юнон файласуфларига, Византия империяси томонидан диний таъқиблардан қочган Несториан оссурийларга бошпана берган.

Шаҳаншоҳ қочқинларга юнон ва сурёний матнларни паҳлавий тилига таржима қилишни топширган. Улар тиббиёт, астрономия, астрология, фалсафа, фойдали ҳунармандчиликка оид турли асарларни таржима қилган.

Ануширвон шарққа ҳам бурилиб, машҳур табиб Барзуяни ҳинд ва хитой олимларини Гундишопурга таклиф қилиш учун юборади. Бу ташриф буюрувчилар астрономия, мунажжимлик, математика ва тиббиётга оид ҳинд тилидаги матнларни ҳамда ўсимлик тиббиёти ва динга оид хитойча матнларни таржима қилади. Айтишларича, Барзуянинг ўзи ҳозиргача довруг'и тушмаган ҳинд панчатантрасини санскрит тилидан форс тилига Калила ва Димна деб таржима қилади.

Кўплаб оссурийлар В асрда Гундишопурга жойлашади. Оссурияликлар, асосан, ўша даврда етакчи тиббиёт маркази бўлган урфалик шифокорлар саланган[11]. Токи шаҳар араб-ислом қўшинлари қўлига ўтиб, улар шаҳар ва илм масканларини вайрон қилгунга қадар академияда таълим сурёний тилида олиб борилди[12].

Гундишопур ислом даврида

Сосонийлар давлати 638-йилда араб-ислом қўшинлари қўлига ўтди. Академия ҳукмдорлар алмашинувидан омон қолди ва ўзини мусулмон олий таълим институти сифатида кўрсатиш орқали бир неча асрлар давомида сақланиб қолди. Милодий 832-йилда халифа ал-Маъмун Байт ул-ҳикмага, яъни „Ҳикматлар уйига“ асос солди. У ерда Гундишопур усулларига тақлид қилинган, чунки Ҳикматлар уйи ҳинд ва баъзи юнон ва эроний тиббиёт анъаналарида кучли тайёргарликдан ўтган Гундишопур эски академиясининг битирувчиларини жалб қилган. Ҳикматлар уйи Ал-Маъмуннинг вориси, илм Қур’онда келтирилган маълумотларга зид келади деб ҳисобловчи халифа ал-Мутаваккил даврида тарқатиб юборилган деб ишонилади. Бундан ташқари, Аббосийлар халифалигининг интеллектуал маркази араблар қал’аси Бағдодга кўчиб ўтган эди, чунки бундан буён замонавий адабиётларда Гундишопурдаги университетлар ёки касалхоналар ҳақида жуда кам ҳаволалар мавжуд.

Гундишопур ҳинд ва баъзи юнон тиббиёти ўртасидаги асосий боғлиқлик бўлган, чунки унинг олдинги тиббиёт анъаналарини уйғунлаштириш амалиёти, шунинг учун олдинги қадимий тамаддунлардан кейинги исломий ўзлаштиришга ўтиш янада изчил эди[13].

Гундишопур касалхонасининг охирги тасдиқланган раҳбари 869-йилда вафот этган Сабур ибн Саҳл эди. Бундан кейинги касалхона тақдири номаълум[14].

Сўнгги академик иккиланишлар

Баъзи олимлар Гундишопурдаги касалхонанинг мавжудлигига шубҳа билан қарашади ва „[Гундишопур] тиббиёт тарихида ҳал қилувчи рол ўйнаганлиги ҳақидаги даъволарни тасдиқлайдиган маълум форс манбалари“ йўқлигини даъво қилишади[15]. Гундишопурдаги тиббий марказ Нисибис мактабига ўхшаб кетган бўларди, деб тахмин қилинган. Кўпроқ эҳтимол, Нисибисдаги каби тиббий матнлар ўқиладиган семинария ва тиббиёт билан шуғулланадиган касалхона мавжуд бўлган[16].

Бундан ташқари, Гундишопурнинг обрўси шаҳар ғарбида жойлашган ва у билан маъмурий жиҳатдан боғланган Суза шаҳри билан бирлаштирилган бўлиши мумкин. Сосонийлар шоҳлик йилномаларига эга бўлган олим Ат-Салибий исломгача бўлган Форс ҳақида гапириб, шундай ёзган:

Шу тариқа, Сус [Суза] аҳли ҳинд табибидан [Шопур И томонидан Сузага олиб келинган] ва уларга яқин яшаган юнон асирларидан сабоқ олгани учун Аҳвоз ва Форс аҳлининг тиббиётда энг моҳирига айланди; кейин [тиббий билимлар] авлоддан-авлодга ўтиб келган[17].

Бошқа томондан, худди шу манба Гундишопурнинг тиббий обрўсининг яна бир тасдиғи бўлиши мумкин, чунки Суза Гундишопурни ўз ичига олган бутун маҳаллий минтақани ифодалаши мумкин (улар маъмурий жиҳатдан боғланган эди). Буни Суза билан солиштириш учун иқтибосда зикр этилган Аҳвоз ва Форснинг ҳам минтақа бўлгани тасдиқлайди, бу эса минтақалар солиштирилаётганидан далолат беради.

Манбалар

  1. ↑ Алиреза Шапоур Шаҳбази; Лутз Ричтер-Бернбург. ГОНДĒŠĀПУР. 
  2. ↑ Ислом энсиклопедиясида „Гондēшāпūр“
  3. ↑ "ГОНДĒŠĀПУР" ин Энcйcлопæдиа Ираниcа
  4. ↑ Потц, Д. Т.. Тҳе Арчаэологй оф Элам: Форматион анд Трансформатион оф ан Анcиэнт Ираниан Стате (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1999 — 421-бет. ИСБН 978-0-521-56496-0. 
  5. ↑ Тҳомас А. Cарлсон эт ал., "Бетҳ Лапаṭ — ܒܝܬ ܠܦܛ " ин Тҳе Сйриаc Газеттеэр ласт модифиэд Жануарй 14, 2014, ҳттп://сйриаcа.орг/плаcе/35.
  6. ↑ Жалалипоур 2015, с. 11.
  7. ↑ 7,0 7,1 Фиори 2015.
  8. ↑ 8,0 8,1 Шаҳбази & Ричтер-Бернбург 2002, сс. 131–135.
  9. ↑ Университй оф Теҳран Овервиэw/Ҳисториcал Эвенц (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-02-03 санасида архивланган)
  10. ↑ Ҳилл (1993), с. 4
  11. ↑ „Гоогле Ситес: Сигн-ин“. 2008-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-август.
  12. ↑ Фре (1975б), с. 397
  13. ↑ Фре (1975б), сс. 388–389
  14. ↑ Алиреза Шапоур Шаҳбази; Лутз Ричтер-Бернбург. ГОНДĒŠĀПУР. 
  15. ↑ Долс (1987), с. 369
  16. ↑ Долс (1987), с. 377
  17. ↑ Долс (1987), с. 378

Адабиётлар