Карл Гуннар Мйрдал (1964)

МЙУРДАЛ (Мйрдал) Гуннар (1898.6.12, Густафс, -1987.17.5, Стокголм) — швед иқтисодчиси, сиёсатчи ва халқаро арбоб. Жаҳон иқтисодиёти тадқиқоти институтининг асосчиси ва директори, БМТ нинг Европа учун Иқтисодий комиссияси Бош котиби (1947— 57). Стокголм университетида халқаро иқтисодий муносабатлар профессор (1961-йилдан). Иқтисодий тахдилга кутиладиган ва амалдаги ўзгарувчанликлар атамаларини киритди ҳамда уларнинг иқтисодий мувозанатнинг вужудга келишига таъсирини кўрсатди. "Америка дилеммаси: негрлар муаммоси ва замонавий демократия" (1944), "Урушдан кейинги оптимизмга карши огоҳлантириш" (1944), "Иқтисодий назария ва паст ривожланган минтақалар" (1956), "Осиё драмаси: халқлар қашшоклигининг тадқиқоти" (1968), "Оқимга қарши: иқтисодиёт бўйича танқидий очерклар" (1973) асарларида мураккаб математик-иқтисодий назарияларнинг яратилишини танқид қилди, иқтисодий мувозанатлар муаммоларини, паст ривожланган мамлакатларга иқтисодий ёрдам кўрсатишнинг шу мамлакатлар учун салбий оқибатларини тадқиқ этди. М. пул назарияси, иқтисодий тебранишлар, иқтисодий, ижтимоий ва ин-ституционал ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорликларини тахлилига бағишланган асарлар ёзган. Нобел мукофоти лауреата (1974; Фриэдрич Ҳаек билан бирга)[1].

Манбалар