Guno Sharl Fransua
Qiyofa
ГУНО (Гоунод) Шарл Франсуа (1818.17.6, Париж - 1893.18.10, СенКлу, Париж ёнида) — франсуз композитори, органчи, дирижёр. Франсуз лирик операсининг яратувчиларидан ва йирик вакили. Энг яхши опералари драматургик ўзгаришларга бойлиги, маиший саҳналарнинг қаётийлиги, куёҳангларнинг самимийлиги ва франсуз миллий мусика анъаналарига яқинлиги, гармония ва чолғулаштириш воситаларининг нафислиги билан ажралиб туради. 12 опера (жумладан "Сафо", 1850; "Фауст", 1859; "Мирейл", 1864; "Ромео ва Жулетта", 1864), 2 симфония, диний мавзудаги оратория, месса ва реквиемлар, чолғу ансамбллари, фортепиано песалари, хорлар, 200 дан ортиқ романс ва қўшиҚларнинг муаллифи. Г.нинг "Фауст", "Ромео ва Жулетта" опералари Навоий театрида мунтазам қўйилиб келмоқда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |