Дин

Ўз-ўзини диний англаш турлари

Монотеизм  · Дуализм  · Политеизм  · Деизм · Теизм  · Ицизм · Пантеизм · Пандеизм

Ибтидоий динлар

Тотемизм  · Анимизм  · Фетишизм  · Шомонизм

Дунё динлари

Буддизм · Баҳоийлик

Иброҳимий динлар

Яҳудийлик · Христианлик · Ислом

Дҳармик динлар

Ҳиндуийлик · Жайнизм · Сикҳизм · Буддизм

Узоқ Шарқнинг анъанавий динлари

Даосизм · Конфуцийлик · Синтоизм

Бошқа динлар

Тангричилик  · Зардуштийлик

Асосий ғоялари

Тангри · Руҳ · Гуноҳ  · Муқаддаслик · Руҳ фалсафаси · Иймон  · Догма · Муқаддас китоблар  · Ўлимдан кейинги ҳаёт  · Ибодат  · Ибодатхона

Динларнинг рўйхати

г · м

Гуноҳ – (форс – жиноят, айб; асли шу маънодаги араб. „жуноҳ“ сўзидан олинган) диний ахлоқий тушунча. Диний ақидаларга хилоф иш ёки хатти-ҳаракатни билдиради. Гуноҳ тушунчаси қадимда турли тақиқларни бузувчи, ахлоқсиз одамнинг ҳаракати маъносида қўлланган. Гуноҳ тушунчаси барча динларга хос. Уларнинг ҳаммасида гуноҳ ишлар қораланади.

Исломда

Ислом динида ширк, яъни Аллоҳни бутунлай инкор этиш ёки унга тенг келадиган бошқа илоҳий кучлар бор деб эътиқод қилиш энг катта гуноҳ ҳисобланади. Ширкни Аллоҳ кечирмайди. Аммо ундан бошқа катта ва кичик гуноҳларни хоҳлаганича кечириши ёки маълум меъёрда жазолаши мумкин. Катта гуноҳларнинг адади тўғрисида ислом манбаларида турлича фикрлар айтилган. Ота-она қарғишини олиш, сеҳр-жоду билан шуғулланиш, қотиллик, зино, ёлғон гувохлик бериш, ўғрилик, чақимчилик, қиморбозлик, риёкорлик, фирибгарлик, ҳаром қилинган нарсаларни истеъмол қилиш, дилозорлик ва ҳоказо катта Гуноҳ ҳисобланади. Баъзи ислом уламолари катта гуноҳлар сонини 300 тагача санаб ўтишган. Кичик гуноҳлар эса беҳисобдир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар