Гунтер канали

Гунтер канали ёки яқинлаштирувчи канал (лот.cаналис аддуcториус) сон олдинги соҳасининг пастки қисмида жойлашган. Унинг орқа-латерал деворини соннинг медиал сербар мускули (м.вастус медиалис), орқа-медиал деворини (м.аддуcтор лонгус), олд деворини (ламина вастоаддуcториа), яъни бу иккала мускулни ўзаро туташтирувчи[клиник анатомия 1]пайсимон парда ҳосил қилади. Канални 3 та девор чегаралагани учун ҳам унинг кўндаланг кесими учбурчак шаклига эга. Яқинлаштирувчи каналнинг олдинги деворини машиначилар мускули қоплайди. Каналнинг кириш, чиқиш тешиклари ҳамда олдинги деворида яна 1-2 та тешиклар мавжуд. Кириш тешиги орқали сон артерияси, венаси ва тери ости нерви (н.сапҳенус) киради. Каналнинг ичида томир-нерв тутами элементларининг ўзаро жолашуви қуйидагича: сон венаси артериянинг орқа ва латерал томонига ўтади, нерв эса томирлардан ташқарида жойлашади. Каналнинг олдинги деворидаги тешик (ёки тешиклар) орқали сон артериясининг сўнгги шохи бўлган тушувчи тизза артерияси (а.генус десcенденс) ҳамда (н.сапҳенус) чиқиб пастга йўналади. Яқинлаштирувчи канал олдиндан орқага, ичкаридан ташқарига йўналган бўлиб, унинг чиқиш тешиги тақим чуқурчаси клетчаткасига очилади. Бу тешик орқали сон қон томирлари (а.эт вв.феморалес) тақим чуқурчасига киради.

Манба