Гупталар давлати - қадимги ҳинд империяси (ИВ ВИ асрлар). Тахминан 320 -йил Чандрагупта асос солган (ўша йилдан бошлаб Ҳиндистонда Гупталар эраси ҳисоби бошланган). Пойтахти — Паталипутра. Энг гуллаб ривожланган даври (Чандрагупта ИИ даври тахминан 380 — 414)да деярли бутун Шимолий Ҳиндистон ва бошқа бир қанча ҳудудларни ўз ичига олган. Скандагупта даври (455 — 467) да бўйсундирилган халқларнинг қўзғолонлари ва салтанатнинг шимоли-ғарбий чегараларига эфталийларнииг ҳужумлари бошланган. В аср охиридан парчалана бошлаган. ВИ аср бошида эфталийлар Гупталар давлатининг ғарбий қисмини босиб олиб, уни катта товон тўлашга мажбур этишган. Гупталар давлати Марказий Ҳиндистондаги Мандасор давлати билан иттифоқ тузиб эфталийларни мағлубиятга учратган бўлсада, бу урушлар натижасида ниҳоятда заифлашган ва натижада ВИ аср охирида барҳам топган.

Гупталар давлатининг қулаши ва Харша давлатининг вужудга келиши. Гупталар давлати ВИ асминг бошларига келиб қулаган. У В  асрдаёқ тушкунликка учрай бошлаган бо'либ, бунинг асосий сабаби,  меҳнаткаш омма аҳволининг ог'ирлигида бўлган. Ҳукмронлар ҳаддан ташқари зеб-зийнат ичида яшаганлар, деҳқонларга ог'ир  солиқлар солинган, улар о'злари етиштирган ҳосилнинг кўп қисмини  солиқ учун то'лашга мажбур бўлган. Аҳоли давлат фойдасига узлуксиз равишда турли ишларни бажаришга мажбур қилинган. Мана  шу каби омиллар ҳинд деҳқонларининг аҳволини оғирлаштирган.  Меҳнаткашлар о'ртасида норозилик туг'илганлиги аломатлари Гупталар замонидан қолган адабий ёдгорликларда кўп учрайди. Гупталар  подшолигига узил-кесил зарба берган нарса ко'чманчи эфталийлар,  я’ни оқ хуннларнинг бостириб кириши бўлган. Улар В аср охири — ВИ аср  бошларида Шимолий чегарани бузиб о'тиб, Шимолий Ҳиндистоннинг  ко'пгина шаҳар ва қишлоқларини вайрон қилганлар. 530-йилда оқ хуннлар Гупталарнинг вассали рожа Ясодҳарма томонидан маг'луб  қилинган.

Хуннларни маг'лубиятга учратганидан со'нг Ясодхарма  гупталар сулоласига итоат қилишдан бош тортиб, о'зи махарожа унвонини олган. Лекин, унга Гупталар давлати ҳудудининг фақат бир  қисмигина бо'йсунган. ВИИ асминг бошларида Харша (606-647) давлати бирмунча  вақтгача юксалиб борган. Харша Канаужа вилоятининг рожаси бо'либ, кейинчалик у бутун Шимолий Ҳиндистонни о'зига бо'йсундирган.  Харша давлати Ганг дарёси водийси бо'йлаб Шарқий Панжобдан то  Бенгалия қо'лтиг'игача бўлган ҳудудни о ‘з ичига олган. Марказий  Ҳиндистоннинг 40 тача рожаси Харшага вассал бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил