Gur tillari
Гур тиллари — нигер-конго тиллари оиласига мансуб тиллар гуруҳи. Гур номи шартли. Товушлар бирикмаси Г. т. кўпчилиги (гурма, гурен, гурунси, гуруба ва б.)да мавжудлиги учун шундай номланган. Г.т. волтий тиллари деб ҳам аталади. Г.т. Ғарбий Африка, Мали, Нигер, Гана, Того, Бенин, Кот-д-Ивуар ва Буркина-Фасо ҳудудларида Тапқалган бўлиб, қарийб 14 млн. киши сўзлашади (1991). Г.т.нинг юзга яқин тури маълум, улар турли шеваларга эга. Г.т. шеваларининг айримлари ҳали ўрганилмаган. Г.т. тилшунослар томонидан турлича тасниф қилинган. Ҳоз. Г.т. 10 гуруҳга бўлинган, уларнинг бир-биридан фарқи катталиги туфайли ҳар бири айрим гуруҳ сифатида қаралади. Ёзуви лотин алифбоси асосида.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |