Gurbansoltan eje
Гурбансолтан эже Ниýазоwа (қизлик фамилияси Атамйрадоwа; 1913-йил, Қипчоқ, Каспиёрти вилояти, Туркистон генерал губернаторлиги, Россия империяси — 1948-йил 5 ёки 6-октябр, Ашхобод, Туркманистон ССР, СССР) — Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзовнинг онаси[1]. Туркманистон Қаҳрамони (2002). Ниёзовнинг Туркманистондаги президентлиги даврида Гурбансолтан эже Туркманистоннинг миллий қаҳрамони ҳисобланган. Унинг шарафига бир қатор обектлар, жумладан, географик обектларга Гурбансолтан эже номи берилган.
| Гурбансолтан эже | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1913-йил |
| Вафоти |
6-октябр 1948-йил Ашхобод, Туркманистон ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | Атамйрат Нйýазоw |
| Болалари |
Муҳаммадмурод (1938—1948) Сапармурод (1940—2006) Ниёзмурод (1942—1948) |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Гурбансолтан эженинг ҳаёти ҳақида жуда кам нарса маълум. Гурбансолтан эже 1913-йилда деҳқон ва чорвадор оиласида туғилган. Атамйрат Нйýазоwга турмушга чиқиб, ундан уч нафар ўғил кўрган: Муҳаммадмурод (1938—1948), Сапармурод (1940—2006) ва Ниёзмурод (1942—1948). Сапармурод Ниёзовнинг ўлимидан сўнг, Атамйрат Нйýазоw Сапармурод туғилишидан анча олдин вафот этган, шунинг учун Гурбансолтан эженинг кейинги икки ўғлининг биологик отаси эмас деган тахминлар пайдо бўлган. Аммо расмий версияга кўра, Атамйрат Нйýазоw 1942-йил 24-декабрда Кавказ учун бўлган жангда ҳалок бўлган[2][3]. Маълумки, Сапармурод Ниёзов Қипчоқ қишлоғида, Гурбансолтан эженинг ота уйида туғилган, бу эса Гурбансолтан эже шу қишлоқдан бўлганлигидан далолат беради. Гурбансолтан эже, катта ва кичик ўғиллари 1948-йил 5-октябрдан 6-октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтган Ашхобод зилзиласида ҳалок бўлишган[4][5]. Зилзиладан фақатгина Сапармурод омон қолган[6].
Замонавий инъикоси
Туркманистон президенти бўлганидан кейин Сапармурод Ниёзов шахсига сиғиниш кучаяди, шахсга сиғинишнинг ажралмас қисми Ниёзов оиласига сиғиниш ҳам бўлган. Ниёзов отаси, онаси ва ака-укаларининг номларини кўчалар, аҳоли пунктлари қўйдириб, абадийлаштирилган. 2002-йилда Туркманистонда янги тақвимнинг жорий этилиши (2008-йилда бекор қилинган[7]) ортидан апрел ойининг номини „Гурбансолтан эже“га ўзгартирилади. Шунингдек, миллий туркман нонининг номи ҳам „Гурбансолтан эже“га ўзгартирилган[8][9]. 2003-йил Туркманистонда „Гурбансолтан эже йили“ деб эълон қилиниб, Ашхободдаги никоҳ саройи ҳам унинг номи билан аталган. Гурбансолтан эженинг ҳайкаллари президентнинг қишлоғи Қипчоқда ва пойтахтнинг марказий хиёбонларининг бирида ўрнатилган. 2001-йилда Ниёзов „меҳнаткашларнинг кўп сонли илтимосларига кўра“ маъбуда Фемида ўрнига Туркманистонда адолат ва ҳақиқат тимсоли Гурбансолтан эже бўлиши тўғрисида қарор қабул қилади. Туркманистон хотин-қизлар иттифоқи ҳам президентнинг онаси номи билан аталган. Туркманистонда Гурбансолтан эже тасвири туширилган тангалар икки марта зарб қилинган. 2004-йилда Туркманистоннинг Йиланли шаҳри ва шунга мос равишда Йиланли этрапи Гурбансолтан эже номи билан атала бошланган. Ниёзов вафотидан сўнг Туркманистонда бир қатор демократик ислоҳотлар ўтказилгач, туркманлар орасида Гурбансолтан эже образи ўшалигича қолиб, ўз ўрнини топишга муваффақ бўлди. 1996-йилдан бошлаб аёлларга ҳар қандай хизматлари учун бериладиган орден унинг шарафига номланган[10], 2014-йилда бу орденнинг ўрнига Зенан калбй (Аёл қалби) ордени билан таъсис этилган[11][12]. Бундан ташқари, Ашхободда 2014-йилнинг кузида Гурбансолтан эже ҳайкали[13] ва ундан олдинроқ эса ўша йилнинг баҳорида Сапармурод Ниёзовнинг отаси ҳайкали демонтаж қилинган[14].
Манбалар
- ↑ „Биография Первого президента Туркменистана/Академия наук Туркменистана“. 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.
- ↑ „ДЕТСКИЕ, ШКОЛЬНЫЕ И СТУДЕНЧЕСКИЕ ГОДЫ С. А. НИЯЗОВА“. 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.
- ↑ „Туркменистан: золотой век“. 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.
- ↑ Николай Александрович Зенькович.. Самые закрытые люди: энциклопедия биографий. Олма Медиа Гроуп, 2002 — 404-бет. ИСБН 5948500357, 9785948500355.
- ↑ „ТУРКМЕНБАШИ (НИЯЗОВ) Сапармурат Атамуратович“ (русча). 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.
- ↑ Cуммингс, Саллй Н.. Поwер анд Чанге ин Cентрал Асиа. Тайлор & Франcис, 2004 — 118-бет. ИСБН 978-0-203-16691-8.
- ↑ „Туркмен го баcк то олд cалендар“. ББC Неwс (2008-йил 24-апрел). Қаралди: 2026-йил 6-апрел.
- ↑ Осборн, Андреw. „Сапармурат Ниязов“. Тҳе Индепендент (2006-йил 22-декабр).
- ↑ „Сапармурат Ниязов“. Тҳе Телеграпҳ (2006-йил 22-декабр).
- ↑ „Государственниэ награди Туркменистана. Орден „Гурбансолтан-эдже““. 2011-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
- ↑ „В Туркмении отменили орден в честь матери Туркменбаши“. 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.
- ↑ „Новые государственные награды Туркменистана“. 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.
- ↑ „В Ашхабаде снесли памятник матери Туркменбаши“. 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.
- ↑ „В Ашхабаде снесли памятник отцу Туркменбаши“. 2026-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 6-апрел.