Гурбахш сингҳ (1895-1977) -ҳинд (панжоб) ёзувчиси. Мухандислик коллежида (Руркий) ва Мичиган (АҚСҲ) университетида ўқиган. "Притлари" ("Севги ҳалқаси") жур.ни чиқарган (1933). "Ражкумар Латика" (1923) песасида деҳқонларнинг ерга эгалик қилиш учун заминдорларга қарши кураши тасвирланган. Г.С.нинг ижодида ҳинд халқининг миллий озодлик ҳаракати муҳим ўрин тутади. Унинг "Ватанпарвар" ҳикоясида тенг ҳуқуқли, фаровон жамият ҳақидаги орзу-умидлари акс этган. Г.С. 30 дан ортиқ асар муаллифи ("Севги йўли", "Севги ҳикоялари", "Шабнам", "Ҳаёт шарбати", "Абадий ёнувчи машъал" ва б.). Чет эллик ижодкорлар (В. Гюго, У. Уитман, Т. Ҳарди ва б.)нинг асарларини панжоб тилига таржима қилган. 1958-йилда Ўзбекистонда бўлган. Баъзи ҳикоялари ўзбек тилида нашр этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил