Гурген Микаели Борян (арманча: Գուրգեն Միքայելի Բորյան; 20-июн 1915 – 15-апрел 1971[1]), арманистонлик шоир ва драматург эди.

Ҳаёти

Гурген Борянга бағишланган лавҳа, Ереван, Терян кўчаси

Борян Шушада туғилган. У ёзувчилик фаолиятини 1930-йилда бошлаган ва биринчи шеърлар тўпламини 1937-йилда нашр эттирган. У бир қанча шеърий тўпламлар – „Денгизга йўл“ (1940), „Танланган асарлар“ (1953), „Шеърлар“ (1954); болалар учун шеърият („Ҳа ва йўқ“, 1955), „Бир том остида“ (1957), „Йўллардаги уй“ песалари муаллифи бўлиб, улар Еревандаги Сундукян театрида саҳналаштирилган[2]. Гурген Борян Ереванда вафот этган.

Арменфилм томонидан суратга олинган „Сароян биродарлар“ филми Боряннинг машҳур песаси асосида яратилган.

Манбалар