Гуронлар (ўзларини вендат деб атайдилар) — Канадада яшовчи ирокезлар гуруҳига мансуб индейс халқи (асосан, Квебек провинсиясининг Лоретвил резервацияси). Аҳолиси 1 минг кишига яқин (1990-йиллар ўрталари). Гурон тили унутилган, шу сабабли Г. франсуз тилида сўзлашадилар. Диндорлари — католиклар. ХВИИ асрнинг ўрталарида Ирокезлар лигасига кирган қабилалар иттифоқидан иборат бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил