Гусарлар (венгерча бирликда — ҳусзар) — енгил қуролланган отлиқ аскарлар. Дастлаб 1458-йил Венгрияда дворян отлиқ лашкарлардан тузилган. Кейинчалик гусарлар эскадрон ва полклари кўпгина Европа давлатларининг армияларида пайдо бўлган. Полшада ХВИ—ХВИИ асрларда гусарлар — оғир кавалерия. Рус армиясида 1650-йилдан 1917-йилгача сақланган. ХХ аср бошларида Россияда 20 та (шундан 2 таси гвардиячи) гусарлар полки бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил