Эйфел Александр Гюстав (1832.15.12, Дижон 1923.28.12, Париж) — франсуз қурувчи муҳандиси. Париждаги Санъат ва ҳунармандчилик марказий мактабини тугатган (1855). Металл конструксиялардан фойдаланиб, кўприклар, виадук ва бошқалар иншоотларни лойиҳалаган ва ўзи бошчилигида қурдирган [мас, Портуда (Португалия) Дору дарёсига қурилган кўприк, Бордо, Тараби, Будапешт вокзалидаги кўприклар]. Панама канали қурилишида фаол иштирок этган. Унинг лойиҳаси бўйича асосан металлдан қурилган Эйфел минораси уни жаҳонга машҳур қидди. Эиффел 1900-йилдан асосан аэродинамика бўйича тадқиқот ишлари билан шуғулланган.[1]

Густав Александр Эйфел
Густаве Алехандре Эиффел
Таваллуди 15-декабр 1832-йил
Вафоти 28-декабр 1923-йил(1923-12-28)
(91 ёшда)
Париж

Манбалар