Гусянтун — Хитойнинг Ҳарбин ш. яқинидаги манзилгоҳ. Ўрта палеолит даврига мансуб. 1926-йилда очилган, 1931—34-йилларда ўрганилган. Сўнгги плейстоцен даврида яшаган ҳайвонлар (мамонт, йўлбарс, антилопа, буғу, туяқуш ва б.) нинг 10 мингдан ортиқ суяги топилган. Суяк (бигиз, искана) ва тош (пичоқ, қисқич ва б.) дан ясалган меҳнат қуроллари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил