Гутийлар (кутийлар, гутейлар) — қад. ярим кўчманчи қабилалар (мил. ав. 3—2-минг йиллик). Ҳоз. Эрон ясситоглигининг ғарбида яшашган. Мил. ав. тахминан 2200 йилда Аккадни тор-мор келтиришган. Мил. ав. 1-минг йилликда Месопотамия аҳолиси улардан шим. ва шарқда яшаётган халқларни Г. деб аташган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил