Guttaperchali daraxtlar
Гуттаперчали дарахтлар - шираси таркибида гуттаперча бўладиган ўсимликлар. Барги оддий, меваси — резавор. Ҳиндихитой ярим о., Катта Зонд, Филиппин о.лари, Янги Гвинея ва Африканинг жан. шарқий қирғоқларида ўсади. Гуттаперча, асосан, Зонд о.ларида ва Малакка ярим о.ида ўcадиган дарахт (Палақуиум гутта)дан пўстини тилиб қўйиб, ширасини оқизиш йўли билан олинади. Битта етук дарахт 0,3—3,2 кг гуттаперча беради. Г.д. тропик мамлакатлардан Европага дастлаб 1656-йилда келтирилди. Қримда, Қора денгиз қирғоқларидаги нам субтропик минтақаларда қайрағочсимон эвкоммия (Эуcоммиа уфмоидес) ўсади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |