Guuam
Гууам — минтақавий ташкилот (атама ташкилотга аъзо бўлган давлатлар русча номлари бош ҳарфларини билдиради). Унга 1996 йилда Вена ш. (Австрияка Грузия, Украина, Озарбайжон ва Молдова давлат раҳбарлари томонидан асос солинган. 1999 йил апрелдаташкилотга Ўзбекистон ҳам қўшилди. Тузилманинг асосий мақсади Осиё-Кавказ-Европа йўлагини ишга солиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдир. Ўзбекистон ушбу тузилма таркибига кириши туфайли Туркманбоши (Туркманистон) портидан Каспий денгизи орқали Бокуга, ундан темир йўл воситасида Грузия ғарбий портларига чиқиш ва ниҳоят, Қора денгиз орқали Болгария, Руминия, Туркия, Гресия ҳамда Европанинг бошқа мамлакатлари билан савдо қилиш, маҳсулотларни кам чиқим билан хорижий шерикларга етказиб бериш имкониятидан фойдаланади. ГУУАМ ҳеч қандай сиёсий ёхуд ҳарбий-сиёсий мақсадларни кўзда тутмайди ва ҳеч бир давлатга ёки халқаро ташкилотга қарши қаратилган эмас.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ялта (2001 йил июн) учрашувида ГУУАМ ҳартияси қабул қилинди. ГУУАМ доирасида ягона ахборот маконини, эркин савдо зонасини вужудга келтириш масалалари, транспорт коммуникацияси, савдо-иқтисодий алоқалар билан бир қаторда илм-фан, технология ва ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари тўғрисида келишиб олинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |