Guvohlantirish
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Гувоҳлантириш — Гувоҳлантириш тергов ҳаракати: 1) одамнинг баданидаги иш учун аҳамиятга молик хусусият ёки аломатларни, алоҳида белгиларни, унинг жисмоний ривожланганлиги тўғрисидаги маълумотларни, доғларни, тирналган, шилинган, қонталаш жойларни топиш зарурати туғилган ҳолларда, агар бунинг учун экспертиза ўтказиш лозим бўлмаса ; 2) экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган усулларни қўллаш йўли бн шахснинг мастлик ва бошқа физиологик ҳолатини аниқлаш зарурати туғилган ҳолларда ўтказилади. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчи гувоҳлантирилишлари мумкин. Гувоҳ унинг кўрсатувлари тўғрилигини текшириш учунгина гувоҳлантирилиши мумкин. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг баданида жиноят излари, иш учун аҳамиятга Молик бошқа белгилар ёки унинг ғайритабиий физиологик холати тўғрисида этарли маълумотлар бўлса, гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақида суриштирувчи ёки терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Гувоҳлантириш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда:
- Гувоҳлантиришни ким ва қандай мақсадда ўтказиши;
- кимни гувоҳлантириш кераклиги;
- гувоҳлантирилиши учун шахс кимнинг ҳузурига ва қачон этиб келиши кўрсатилган бўлиши лозим.
Суриштирувчининг, терговчининг Гувоҳлантириш ўтказиш тўғрисидаги қарори ёки суднинг шу тўғрисидаги ажрими қайси шахс хусусида чиқарилган бўлса, ўша шахсга нисбатан мажбурийдир. Гувоҳлантиришдан бош тортаётган шахслар мажбурий келтирилиши ва гувоҳлантирилиши мумкин. Гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақидаги қарор ёки ажрим гувоҳлантирилувчига эълон қилинади. Гувоҳлантиришнинг барча иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиши лозим[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси