Guzal Sitdikova
Гузал Рамазановна Ситдикова (бошқирдча: Гүзәл Рамаҙан ҡыҙы Ситдиҡова) – бошқирд ёзувчиси, шоира, публицист ва таржимон. Россия Ёзувчилар уюшмаси ва Бошқирдистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2004-йилдан 2011-йилга қадар Бошқирдистон Республикаси Бошқирд аёллари жамиятининг раҳбари. 2012-йилдан бери Викимедиа Жамғармаси халқаро кўнгиллилар ҳаракатида иштирок этиб келмоқда.
| Гузал Ситдикова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1952-йил 10-июн Инзел қишлоғи, Белорецкий тумани, Бошқирдистон АССР, Россия СФСР |
| Фуқаролиги | ССРИ, Россия Федерацияси |
| Таълими | Челябинск давлат маданият институти |
| Касби | ёзувчи, шоир, пиблицист, таржимон |
Биографияси
Ситдикова Гузал Рамазановна 1952-йил 10-июнда Россиянинг Бошқирд Автоном Совет Социалистик Республикаси Белорецкий тумани Инзер қишлоғида таваллуд топган. 1967-йилда саккиз йиллик мактабни тамомлагач, Белорецк педагогика билим юртига ўқишга кирган. 1971-йилдан бошлаб Белорецк шаҳридаги 1-сонли интернат мактабида тарбиячи бўлиб ишлаган, шундан сўнг шаҳардаги турли таълим муассасаларида меҳнат фаолиятини давом эттирган[1][2].
Ситдикова 1980-йилда Челябинск Давлат маданият институтининг кутубхоначилик бўлимини тамомлаган. 1983-йилдан бошлаб Белорецк туманининг „Урал“ газетасида иш бошлаган. 1986-йилдан бўлим бошлиғи[1][2], 1987-йилдан эса газета бош муҳаррири ўринбосари лавозимида фаолият юритган[2].
1989-йилдан 1995-йилгача Белорецк тумани „Урал“ ҳудудий газетасининг бош муҳаррири лавозимида фаолият юритган. 1991–1995-йиллар давомида Башқирд АССР Олий Кенгашининг ХИИ чақириқ халқ депутати этиб сайланган.
1995-йилдан 2008-йилгача Бошқирдистон Республикаси Давлат Мажлисининг И–ИИИ чақириқлари депутати бўлган. 2011–2012-йилларда Бошқирдистон Республикаси Жамоатчилик палатасининг И чақириқ аъзоси сифатида фаолият юритган. 2004–2011-йиллар давомида Бошқирдистон Республикаси Бошқирд аёллар жамияти раиси этиб сайланган. Шунингдек, Ситдикова Бутунжаҳон Бошқирдлар Қурултойи Ижроия қўмитаси фаолиятида ҳам иштирок этган[3].
2002-йилда Ситдикова Бошқирдистон Республикасининг Фахрий дипломи билан тақдирланган.
Ижодий фаолияти
Ситдикованинг асарлари 1976-йилдан нашр этила бошланган. „Урал“ туман газетасида ишлаган вақтида унинг ижодий ишлари республика матбуотида ҳам чоп этилган. Ижодий фаолияти давомида ўн битта китоб ва йигирмага яқин илмий мақола яратган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Романов Б. „То тҳе анниверсарй оф тҳе wритер анд публиc фигуре Гузели Ситдикова“ (ру). Башинформ (2012-йил 10-июн).
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Тҳе артиcле ин тҳе Башкир Энcйcлопедиа“. 2019-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-март.
- ↑ То тҳе анниверсарй оф тҳе wритер анд публиc фигуре Гузели Ситдикова Башинформ Жуне 10, 2010