Gvadalkvivir
Гвадалквивир (араб. Водий алКабир – Азим дарё) – Испаниянинг жан.даги даре. Узунлиги 560 км, ҳавзасининг майд. 57 минг км2. Андалусия тоғларининг шим. этагидан бошланиб, Атлантика океанининг Кадис қўлтиғига 8 км кенгликдаги эстуарий ҳосил қилиб қуйилади. Феврал—март ойларида тўлиб оқади. Жала ёққанда сув сатҳи 7–9 м гача кўтарилади. Ёзда сув кам бўлади. Ўртача йиллик сув сарфи 164 м3/сек. Асосий ирмоқлари: Кичик Гвадиана, Хенил, Гуадалимар, Уэлва. Севиля ш.гача денгиз кемалари қатнайди. Суғоришда фойдаланилади. ГЕСлар қурилган. Дарё бўйида Кордова ва Севиля ш.лари бор.
| Гвадалквивир | |
|---|---|
|
| |
| Давлат | |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Испания географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |