Gvadelupa
Гваделупа — Франсиянинг Вест-Индиядаги мулки. Шамолли о.лар гуруҳидаги йирик Гваделупа о. ва ёндош майда ороллар (Мари-Талант, Дезирад, Ле-Сент, Сен-Бартелми, Птит-Тер ва Сенмартен о.нинг шим. қисми)дан иборат. Умумий майд. 1,8 минг км2. Аҳолиси 418 минг киши (1990-йиллар ўрталари), асосан африкаликлар ва мулатлар; қисман европаликлар. Маъмурий маркази — БасТер. Йирик шаҳри ва порти — Пуэнта-Питр. Расмий тил — франсуз тили.
Гваделупанинг ер юзаси асосан оҳактошлардан тузилган плато ва вулканик массивлардан иборат. Сўнмаган Суфриер вулкани (бал. 1467 м) Кичик Антил о.ларидаги энг баланд чўққидир. Ороллар маржон рифлари билан ўралган. Иқли-ми тропик, пассатли, иссиқ ва сернам. Йилига 1500–2000 мм ёғин ёғади. Нам тропик ўрмонлар бор (ҳудудининг 38%).
Гваделупани 1493 йилда Х. Колумбкашф этган. 1635 йилда франсузлар босиб олган. 1674 йилда расман Франсия мустамлакаси деб эълон қилинди. Гваделупа ХИХ аср бошигача франсузлар билан инглизлар ўртасида бир неча марта қўлдан-қўлга ўтиб турди. 1946 йилда Гваделупа Франсиянинг „денгиз ортидаги департамента“ макрмини олди.
Иқтисодиётида қишлоқ хўжали етакчи ўринда. Асосан маҳсулоти экспорт қилинадиган экинлар: шакарқамиш (экин майдоннинг 50%), банан, кофе, какао, шунингдек ананас, ситрус мевалар ҳам етиштирилади. Чорвачилигида қорамол, эчки ва чўчқа боқилади. Балиқ овланади. Саноати қишлоқ хўжали маҳсулотини қайта ишлайди. Четга шакар, банан, ром ичимлиги чиқаради. Четдан тамаки, ичимликлар, саноат хом ашёси, ёқилғи, транспорт воситалари, ускуналар келтирилади. Гваделупа экспортининг 75%и, импортининг 90%и Франсияга тўғри келади. Гваделупа табиат парки бор. Туризм ривожланган. Пул бирлиги — франсия франки.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |