Gvardiya
Гвардия (итал. — гуардиа) — ҳарбий қушиннинг сараланган имтиёзли қисми. Г. дастлаб, Италияда ХИИ асрда пайдо бўлиб, давлат байроғини қўриқловчи сара аскарий қисм (кароччио)ни англатган.

Мунтазам қўшинлар (асосан ёлланма аскарлардан тузилган) вужудга келиши билан ички (ҳукмдорни қўриқловчи) ва ташқи (жанговар мақсадларда) ҳарбий қисмга бўлиниб, бошқа қисмларга нисбатан қурол-яроғи, кий-ими ва таълими яхши бўлган. Кейинчалик Франсия (ХВ аср боши), Англия, Швесия, Россия, Пруссия (ХВИИ аср) ва б. мамлакатларда пайдо бўлган. Россияда Г. (лейб-Г.) ХВИИ аср 90-йилларида Пётр И томонидан тузилган (1918-йил бекор қилинган). Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939—45) совет қуролли кучларининг жангларда ўрнак кўрсатган қисмлари, кемалари, қўшилма ва бирлашмаларига Г. унвони берилган. Г. мазмунидаги аскарий қисм Ўрта Осиё халқларида ҳам қадимдан мавжуд бўлган. Мас, Сомонийлар давралг турк ғуломларидан ибо-рат қисм, Чингизхон ва Амир Темур қўшинида баҳодирлар қисми. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992-йил 23 январ даги қарорига биноан республика Қуролли Кучларинингтаркибий қисми — миллий гвардия тузилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |