Гватемаллар — халқ, Гватемаланинг асосий аҳолиси (5,6 млн. киши). Умумий сони 5,7 миллион киши (1990-йиллар ўртаси). Асосан испан-индейс метислари (ладино). Испан тилининг гватемал лаҳжасида сўзлашадилар. Диндорлари — асосан католиклар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил