Гваяк смоласи — гваяк дарахти (Гуаиаcум офfi cинале)ҲҲҲр ўзаги таркибида (22% гача) учрайдиган смола. Қизил-қўнғир рангли бўлиб, спирт, ацетон, эфир ва ишқорларда эрийди. Суюқланиш температураси 85°, зичлиги 1200 кг/м3. Майдаланган дарахт танасини қуруқ ҳайдаш ёки қайнатиш йўли билан олинади. Гваяк смоласининг спиртдаги эритмаси оксидловчилар таъсирида яшил ёки ҳаво ранг тусга киради. Гемоглобинга реактив сифатида қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил