Гвидо Рени (1575-1642) моҳирона ижро этилган, аммо чидаб бўлмас даражада зерикарли ва сентиментал бўлган кўплаб диний ва мифологик рангтасвирларнинг муаллифи сифатида танилган (айниқса бу рангтасвир асарларининг аксарияти унинг устахонасида сўннги йилларда ишланган).

Ҳаёти ва Ижоди

Бу исте’додли одамнинг номи, бироз жўшқин рассом бўлса ҳам, кейинчалик академик рангтасвирда бўлган барча жонсиз, ёлғон, бемаза чучмал каби иборалар синонимига айланди.

1610-йилга келиб, Гвидо Рени Римдаги академик йўналишдаги етакчи рассом бўлган. 1614-йилда у Болонияга қайтиб келади, у ерда устози Лодовико Карраччининг вафотидан сўнг, 1619-йилдан бошлаб Болония академиясини бошқаради. Ренининг энг марказий (машҳур) иши - Римдаги Роспилози палацсоси казиносидаги фреска “Аврора” (1613-йил) фрескаси. Енгил нафислик ва ҳаракатга тўлган ушбу гўзал композиция, кумуш-кулранг, ҳаворанг ва олтин рангларнинг совуқ тусларида ёзилган бўлиб, у Ренининг назокатли ва шартли услубини яхши ифодалайди ҳамда Фарнезе галереясидаги Карраччининг оғир пластикли ва нозик ҳиссиётларга тўла ёрқин образларидан ажралиб туради. “Аврора” композициясининг муайян колорити, ясси бўртмалилиги ва сокин вазминлиги академик йўналишга мос равишда классицизм элементларининг пайдо бўлаётганлигидан далолат беради. Кейинчалик бу тенденсиялар кучайиб боради. Рассомнинг этук асарлари орасида “Аталанта ва Гипомен” картинаси (1622-1625-йй.; Неапол, Каподимонте музейи) яланғоч таналарнинг совуқ гўзаллиги, чизиқлар ва ритмларнинг ажойиб ижроси билан ажралиб туради. Мазкур картина икки нусхада яратилган бўлиб, дастлабки нусхаси 1618-1619-йиллар оралиғида ишланган.

Манба

"Умумсан'ат Тарихи" Абдуллаев Обиджон Орипович Тошкент-2020