Гвинея оқими - Атлантика океанининг Гвинея қўлтиғи шим. қисмидаги илиқ оқим; ёзда Пассатлараро (Экваториал) терс оқим билан, қишда Канар оқими тармоғи билан қўшилади. Йиллик ўртача температураси 26 — 27°, шурлиги 34,5 — 35%о, тезлиги соатига 0,4 — 2,7 км, ёзда тезлиги ортади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил