Gvineyada Islom
Ислом Гвинеядаги энг катта диндир. CИА Wорлд Фаcтбоок маълумотларига кўра, аҳолининг 89,1 % Исломга эътиқод қилади[1]. Асосан суннийлар ислом динига эътиқод қиладилар, улар Моликий мазҳаби ва сўфий биродарликлари Қодирия ва Тижония анъаналарига амал қиладилар. Мамлакатда шиаларнинг сони ҳам ортиб бормоқда.
Тарихи
Ислом Гвинеяга ХВИИИ асрда кириб келди. Ислом Гвинеяга кириши билан бир вақтда Шимолий Африкада ривожланаётган Тижония сўфий биродарлигига кўплаб мусулмонлар аъзо бўлишди. ХХ асрда мамлакатда Аҳмадия ҳаракатининг кўплаб тарафдорлари пайдо бўлди.
1958-йилда Гвинея мустақилликка эришгач, дастлаб исломни маъқулламаган Туре Аҳмад унинг президенти бўлди. У 1970-йилларда, машҳурлиги пасая бошлаган пайтда мусулмонларга кўпроқ содиқ бўла бошлаган. 1984-йилда Туре вафотидан кейин ислом жамоати ва ҳукумат ўртасидаги ҳамкорлик давом этди.
Ҳозирги вақт
Ҳозирда ҳукумат мусулмонларнинг айрим байрамларини миллий байрам сифатида нишонламоқда.
Ислом мактаблари ва мадрасалари
Ислом мактаблари бутун мамлакат бўйлаб тарқалган ва диний таълимнинг анъанавий жойидир. Баъзи ислом мактаблари хусусий, бошқалари эса маҳаллий ҳукуматлар томонидан қўллаб-қувватланади. Мамлакатда ислом мактабларидан фарқли ўлароқ, миллий бошланғич мактаб ўқув дастурида дарс ўтмайдиган, франсуз тилида эмас, балки араб тилида дарс ўтадиган ва Қур’он ўрганишга эътибор қаратадиган қатор мадрасалар ҳам мавжуд. Давлат мактаб тизимига алоқадор бўлмаган ва ўқув дастури талабларига жавоб бермайдиган мадрасаларни ҳукумат тан олмайди. Саудия Арабистони, Қувайт ва бошқа Форс кўрфази давлатларининг маблағлари баъзи мадрасаларни қўллаб-қувватлайди[2].
Масжидлар
Ҳозирда Гвинеянинг пойтахти Конакрида иккита масжид мавжуд:
- Конакри катта масжиди Ғарбий Африкадаги энг катта масжид бўлиб, унинг ички зали 10 000 кишини сиғдира олади[3];
- Муҳаммад ВИ масжиди 4040 м² майдонга эга бўлиб, 3000 киши сиғадиган намоз зали, кутубхона, конференция зали, автотураргоҳ ва паркларни ўз ичига олади[4].
Манбалар
- ↑ „Гуинеа“. Всемирная книга фактов ЦРУ. 2021-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022.02.24.
- ↑ „ГУИНЕА 2012 ИНТЕРНАТИОНАЛ РЕЛИГИОУС ФРЕЭДОМ РЕПОРТ“.
- ↑ „Фамоус Плаcес ин Гуинеа, Африcа“. УСА Тодай. 2022-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июл.
- ↑ „ҲМ тҳе Кинг Инаугуратес Cонструcтион Wоркс оф Неw Мосқуэ ин Cонакрй“. МОҲАММЕД ВИ ФОУНДАТИОН ОФ АФРИCАН ОУЛЕМА.