Гwендал Пеизерат (талаффузи: Гвендал Пейзера; 1972-йил 21-апрел, Брон, Франсия) — франсуз спортчиси, Марина Анисина билан бирга фигурали учиш (муз устида спорт рақси) бўйича 2000-йилда жаҳон чемпиони ва 2002-йилда Олимпия чемпиони унвонини қўлга киритган. Собиқ шериги Марина Морел билан бирга 1991-йилдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Гwендал Пеизерат
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Гwендал Пеизерат
Давлат Fransiya Франсия
Бўйи 173
Олдинги шериклари Марина Анисина,
Марина Морел
Олдинги мураббийлари Муриэл Баучер-Зазуи

Фаолияти

Гwендал Пеизерат конкида учишни 4 ёшида бошлаган. Марина Морел билан бирга 1989-йилда ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медали ва 1991-йилда кумуш медални қўлга киритган. Бу икки чемпионат ўртасидаги даврда1990-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги натижага кўра бу жуфтлик шоҳсупага яқин жойдан ўрин олган.

1993-йилда Пеизерат шериксиз қолган россиялик фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони Марина Анисина билан жуфтлашиш таклифини олган. Жуфтлик Лион вакили сифатида қатнашишни бошладилар ва Марина Анисина Франсия фуқаролигини олгандан сўнг, Олимпия ўйинларида Франсияни ҳимоя қила бошлади, чунки Пеизера Россия учун ўйнашдан бош тортдган[1].

Анисина / Пеизерат жуфтлиги 2002-йилги Олимпиадада ғалаба қозонганидан сўнг, ўз фаолиятини якунлаган ва 2002-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаган. Ўшандан бери жуфтлик бирга турли шоуларда иштирок этишади.

Спортдан кейин

Спорт фаолияти давомида Гwендал Пеизерат университетни „спорт менежменти“ ва „кимё“ йўналиши бўйича тамомлаган ва ҳозир Эуроспорт каналида спорт шарҳловчиси бўлиб ишлайди. Бундан ташқари, Гwендал пианино чалишни, от минишни, тоққа чиқишни ва сув чанғисини ёқтиради.

2003-йилда у машҳур франсуз шоуси „Форт Боярд“ да иштирок этди: ўйин пайтидаги эпизодларнинг бирида у чап елкасини чиқариб олди, лекин топшириқни муддатидан олдин тўхтатмади ва охиригача бажарди.

2008-йилда Гвендал Пеизерат Россиянинг РТР телеканалининг „Звёздний лёд“ телекўрсатувида иштирок этди, у телебошловчи Лера Кудрявцева билан жуфтликда ғолиб чиқди[2].

Давлат мукофотлари

Натижалари

(Анисина билан)

Мусобақа 1993 — 1994 ㅤ 1994 — 1995 ㅤ 1995 — 1996 ㅤ 1996 — 1997 ㅤ 1997 — 1998 ㅤ 1998 — 1999 ㅤ 1999 — 2000 ㅤ 2000 — 2001 2001 — 2002
Қишки Олимпия ўйинлари 3 1
Жаҳон чемпионатлари 10 6 4 5 2 2 1 2
Европа чемпионати 12 5 4 4 3 2 1 2 1
Франсия чемпионати 2 2 1 1 1 1 1 1
Гран-при финали 3 3 2 1 2
Тропҳеэ Лалиқуэ 3 1 2 1 2 1 1 1 1
НҲК Тропҳй 5 3 1 2 1 1 1 1
Скате Канада 2 2 1
Скате Америcа 2 1
Спаркассен кубоги 1 2
Ондреж Непела Мемориал 1
Пируэттен 5

(Морел билан)

Мусобақа 1988 — 1989 ㅤ 1989 — 1990 ㅤ 1990 — 1991 ㅤ 1991 — 1992 ㅤ 1992 — 1993 ㅤ
Европа чемпионати 12
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3 4 2
Франсия чемпионати 3 2

Манбалар

  1. ↑ „Мари-Рен Ле Гунь остается при своих убеждениях“. 25-октабр 2005-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-феврал 2009-йил.
  2. ↑ „Лера Кудрявцева и Гвендаль Пейзера — победители «Звездного льда»“. 2009-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-феврал 2009-йил.