Гйöргй Ортҳ[1] (1901-йил 30-апрел, Будапешт — 1962-йил 11-январ,Порту), асл исми Гйöргй Фалуди — венгриялик футболчи ва мураббий. Ортҳ тўққизта мамлакатда ишлаган. Учта терма жамоага, шу жумладан, биринчи жаҳон чемпионатида Чили терма жамоасига мураббийлик қилган. ИФФИС томонидан тузилган ХХ асрнинг энг яхши футболчилари рейтингида венгриялик футболчилар орасида 8-ўринни эгаллаган. 1924-йилги ёзги олимпия ўйинларининг футбол мусобақасида ҳам иштирок этган[2].

Гйöргй Ортҳ
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Гйöргй Фалуди
Таваллуд санаси 1901-йил 30-апрел
Таваллуд жойи Будапешт, Венгрия
Вафот санаси 1962-йил 11-январ
Вафот жойи Порту, Португалия
Амплуаси Ҳужумчи

Фаолияти

Гйöргй Ортҳ фаолиятини Будапештдаги ёшлар чемпионатида иштирок этувчи ИЛК футбол клубида бошлаган. Баъзи манбаларда эса фаолиятини ўзи туғилиб-ўсган жойдаги „Васас“ клуби сафида бошлаганлиги қайд этилган[3]. ИЛК клуби қисқа вақт давомида фаолият юритган. Аммо шу вақт давомида Венгрия терма жамоаси учун бир қанча футболчиларни етказиб берган.

Эржебетварош ва Терезваросш жамоалари таркибида ҳаракат қилган. 15 ёшида Ортҳ Васас клуби сафига ўтган. Кейинчалик Ортҳ қисқа муддатли ижара асосида Италияга жўнаб кетган ва „Пиза“ клуби сафига бориб қўшилган. Лекин бир йилдан камроқ вақт ўтгач, Будапештга қайтиб келиб, Жиммй Ҳоган мураббийлиги остидаги МТК клуби сафига қўшилган. Айни пайтда МТК таркибида Имре Счлоссер, Алфрéд Счаффер, Жóзсеф Браун каби 1910—1920-йилларнинг „юлдузлари“ ҳаракат қилар эди. Дастлаб, Ортҳ ҳимояга қўйилган. Ҳимоя чизиғида Гюла Фелдманн ва Гюла Мáнди билан биргаликда ҳаракат қилган. 1919—1920-йилги мавсумда Счаффер клубни тарк этгач, Ортҳ ҳужумга ўтказилган. Шу мавсумда 28 та гол билан тўпурар бўлган. Ортҳҳ МТК сафида 8 марта Венгрия чемпиони бўлган ва бир марта мамлакат кубогини қўлга киритган.

Ютуқлари

  • Венгрия чемпиони: 1918, 1919, 1920, 1921, 1922, 1923, 1924 ва 1925-йилларда
  • Венгрия кубоги соҳиби: 1923-йил
  • Венгрия чемпионатининг энг яхши тўпурари: 1920-йил (28 гол), 1921-йил (21 гол), 1922-йил (26 гол)

Манбалар

  1. ↑ В испаноязичних источниках эго називают Хорхе Орт Вирт (испанча: Жорге Ортҳ Wиртҳ)
  2. ↑ „Гйöргй Ортҳ“. Олймпедиа. Қаралди: 2021-йил 23-август.
  3. ↑ Гйöргй Ортҳ (Wайбаcк Мачине сайтида 16 Марч 2017 санасида архивланган) ат нела.ҳу