Гйőр — Венгриянинг шим.гарбидаги шаҳар, Раба дарёси бўйида, Дёр-Шопре медесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 127,4 минг киши (1997). Муҳим темир йўл тугуни, даре порти. Будапешт ва Мишколсдан кейин 3-ўриндаги саноат маркази. Асосий саноат тармоғи — машинасозлик (вагонсозлик ва станоксозлик). Тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё саноати корхоналари бор. Лок, бўсқ, сунъий чарм, мебел, қурилиш материаллари ҳам ишлаб чиқарилади. Педагогика институти, театр, музей ва б. бор. Ўрта асрларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил