Гянендра Хадка (непалча: ज्ञानेन्द्र खँड्का) (2003-йилда вафот этган) – Непаллик журналист бўлиб, Непалдаги маоистик қўзғолон пайтида маоистик исёнчилар томонидан ўлдирилган. У 2003-йил 7-сентябрда Непалнинг Синдҳупалчок туманидаги Жямире қишлоғида маоистик исёнчилар гуруҳи томонидан шафқацизларча ўлдирилган. 35 ёшида Хадка давлатга қарашли Растрия Самачар Самити (РСС) янгиликлар агентлигида мухбир сифатида ишлаган[1]. Хадка қишлоқдаги мактабда тўрт қуролли одам томонидан ўғирлаб кетилган ва улар унинг қўлларини арқон билан боғлашган. Унинг рафиқаси уни излаб топганида, у қишлоқнинг марказидаги волейбол қозиғига боғланган эди. Кейин исёнчилар унинг томоқ қисмини Хукури (пичоқ) билан рафиқаси кўз ўнгида кесиб ташлашган[2].

Манбалар