Gyoteborg
Гётеборг, Йётеборг (гот қалъаси; германларнинг гот қабиласи номидан) — Швециянинг жан.-ғарбидаги шаҳар. Гёта-Элв дарёсининг Каттегат бўғозига қуйилиш жойида. Гётеборг-Бохус ленининг маъмурий маркази. Аҳолиси 433 минг киши (1997, шаҳар атрофи билан 761 минг киши). Гётеборгга ХВИИ аср бошида асос солинган. ХВИИИ—ХИХ асрларда ташқи савдо шаҳри сифатида тез ўсди. ХВИИИ аср охирида Гёте канали қазилгач, Гётеборгнинг транспорт мавқеи янада яхшиланди. Гётеборг аҳолисининг сони ва саноат маҳсулоти и. ч. бўйича Швесия пойтахтидан кейин 2-ўринда. Гётеборг портининг йиллик юк ортиб тушириши 25 млн. т Темир йўл ва сув йўлларининг муҳим тугуни. Асосий саноат тармоклари: машинасозлик (жумладан автомобилсозлик), металлсозлик, кемасозлик (мамлакатда қуриладиган кемаларнинг 2/3 қисми), тўқимачилик саноатлари. Электротехника ускуналари, шарикли подшипниклар, дизел двигателлари ва турли хил машиналар ишлаб чиқарилади. Ип газлама, трикотаж, тикувчилик фабрикалари, нефтни қайта ишловчи завод; университет, политехника ва савдо институтлари, музейлар, собор (1802—15-йиллар) бор. Ҳар йили халқаро саноат ярмаркалари ўтказиб турилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |