Гётит (немис шоири И. Гёте номи билан аталган) — гидроксидлар кенжа синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи ФеООҲ. Сув таъсирида гидрогётит (лимонит)га айланади. Ромбик сингонияли. Турли шаклдаги (игнасимон, устунсимон) кристаллар ва агрегатлар ҳолида учрайди. Ранги тўқ қўнғир, қизғишқўнғир. Ялтироқлиги олмоссимондан металлсимонгача. Қаттиқлиги 4,5—5,5. С. оғ. 4,0—4,4. Рудали конларнинг нураш зонасида ва чўкинди тоғ жинсларида ҳосил бўлади. Ўзбекистоннинг барча рудали конларида учрайди. Темир олинадиган руда. РФ (Жан. Урал), Украина (Керч ярим орол) да конлари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил